Сувараклар инсон организмига қай даражада хавфли
Шифокор Лайло Бахтиёрова:
-Хонадонда сувараклар бўлса, инсоннинг меъда-ичак тизимида хасталиклар ривожланади. Бундан ташқари, иммун тизими кучсизланган организмга айрим бактерияларнинг тушиши сабабли оғир юқумли касалликлар юзага келишида қулай шароит яратилади.
-Суваракларнинг ахлатлари ва бошқа ажратмалари инсон учун кучли аллергенлардан ҳисобланади. Нобуд бўлган суваракларнинг тана қисмлари чанг билан аралашиб, аллергияси бор одамлар учун зарар етказади.
-Ёш болалар оғзини очиб ухлаганлиги сабабли, айниқса, бу ҳашаротлар болаларга кўпроқ тунда яқинлашади ва инфекцион касалликларни юқтиришади. Улар болаларнинг тери парчаларини ейиши оқибатида терида яралар пайдо бўлади.
«Соғлом ҳаёт»