Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 2 кунга ёпилади
Жорий йилнинг 10 – 11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинчаклик ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилган.
«Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобиль илова орқали ҳам кўришлари мумкин.
Ҳурматли юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари белгиланган тартиб ва қоидаларга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.