Қашқадарёда салонида ўндан ортиқ йўловчи бўлган автобус ағанаб кетди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун, 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида «Шаҳрисабз-Мираки» йўлининг 1-километрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган. Вилоят ИИБ берган маълумот кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши натижасида юзага келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасига кўра, давлат рақами 70 N 201 FA бўлган, «Исузу» русумли автобус Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиб келган. Ушбу транспорт воситасининг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси мавжуд. Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган. Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.