Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси тўғрисида маълумот берилди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафта учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида ОАВ вакилларига маълумот берди.
Жумладан, ҳафта охирида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Унда 5 та аъзо мамлакат – Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи мамлакат – Туркманистон ва Венгрия раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.