Ереван ва Теҳрон ўртасида газ ва электр энергиясини бартер асосида етказиб бериш бўйича келишув имзоланди
Янги келишувга кўра, Эрон электр энергияси эвазига Арманистонга газ экспортини икки баравар ошириши керак, деб хабар берди Спутник Арманистон.
Арманистон электр энергиясини Россия Федерацияси ва Эрондан сотиб олинган газдан ишлаб чиқаради. Мамлакатда ўз электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 40 фоизини таъминлайдиган атом электр станцияси мавжуд.
Электр энергиясини газга бартер айирбошлаш лойиҳаси Арманистон ва Эрон томонидан 10 йил олдин эълон қилинган, бироқ буни амалга ошириш 3 йил олдин бошланган.