Бокс. ЖЧ совриндори Мадияр Саидраҳимов ҳам Осиё чемпионлиги учун жанг қилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Кун дастуридан ўрин олган сўнгги беллашувда Белградда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати совриндори, Ўзбекистон чемпиони Мадияр Саидраҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. -92 кг вазндаги ҳамюртимиз мезбонлар вакили Аҳмад Ал-Тайматни мағлуб этди ва олтин медаль учун баҳсни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.