Бокс бўйича ОЧ—2022. Боксчи қизларимиз мусобақани биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан якунлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бокс федерацияси Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган эркаклар ва аёллар бокси бўйича Осиё чемпионатида 11 ноябрь, жума куни аёл боксчидан финал жангларида иштирок этди. -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова финалда Жанубий Корея вакили Чой Ҳон Гюнга қарши рингга кўтарилди. Ҳамидова рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди. Яна бир финалчи Соҳиба Рўзметова (-75 кг) эса ҳиндистонлик Ловлина Боргоаинга имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ярим финалга қадар етиб келган Фарзона Фозилова Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоаси ҳисобига бронза медал ёздириб қўйди.