Яшил кўкатларнинг биологик аҳамияти
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Кўкатлар витамин ва минералларга бой маҳсулотлар ҳисобланади. Улар С витамини сақлагани учун иммунитетни кучайтиради. Таркибидаги аскорбин кислотанинг мавжудлиги туфайли қаришни секинлаштиради. Фойдали жиҳатларга бойлиги бўйича петрушка юқори ўринни эгаллайди. Ундан кейинги ўринларда эса укроп, исмалоқ ва сельдерейлар туради.
Петрушка таркибида 20 дан ортиқ фойдали моддалар, В ва С витаминлари, фолат кислотаси мавжуд. Юрак-қон томир, кўриш органлари тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Гормонлар ишлаб чиқарилишини яхшилайди.