Франция 2024 йилда бўладиган Олимпиаданинг расмий тимсолини намойиш қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Учбурчак шаклидаги қизил Фригия қалпоқлари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг тимсолига айланди. Улар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси штаб-квартирасида Олимпиада бошланишидан 620 кун олдин тақдим этилди. Фото: Париж-2024 Фригия қалпоқлари бошқа нарсалар қаторида инқилобий Франциянинг рамзи ҳисобланади. Фригия қалпоғи кўринишидаги Олимпия ўйинлари тимсоли қизил кроссовкаларни кийган. Паралимпия ўйинлари тимсоли эса бир оёғига протез кийган. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.