Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia ёниб кетди
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia автомобилида ёнғин чиқди.
Қайд этилишича, 16 ноябрь куни соат 09:18 да туманнинг «Эркин» МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 йўлида «Камаз» ва Nexia-2 автомобиллари иштирокида ЙТҳ содир бўлган. Оқибатда Nexia-2 автомобилида ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:23 да етиб бориб, ёнғин соат 09:25да қуршаб олинган ва соат 09:32 да ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.