Қашқадарё вилоятида қаттиқ ер силкиниши содир бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 17 ноябр куни маҳаллий вақт билан 19:40 да зилзила содир бўлди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентр: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани. Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 км жанубий-ғарбда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: - Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км. - Қамаши туманида 3 балл, 40 км. - Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км. - Қарши туманида 2-3 балл, 48 км. - Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км. - Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км. - Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км. - Нишон туманида 2 балл, 68 км. - Косон туманида 2 балл, 73 км. - Шаҳрисабз туманида 2 балл, 78 км.