Россия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини хорижда давом эттиради. Россиянинг "Рубин" клуби унинг трансферини эълон қилди. "Раҳмоналиев "Рубин" сафига келиб қўшилди. У августда жамоамиз билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекканди. Унинг "Бунёдкор" билан амалдаги келишуви 31 декабрда ниҳоясига етади. Қозонга хуш келибсан, Умар!", дейилади жамоа хабарида. Маълумот учун, 19 ёшли ярим ҳимоячи "қалдирғочлар" тарбияланувчиси ҳисобланади.