Ҳарбий аёллар учун «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Dunyo Президентнинг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё». Давлат раҳбари қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва «Тўмарис» кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, Марказий банк «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди. «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки улар топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.