Аргентина термаси бош мураббийи: "Миллиметрли офсайдлар... Биз таслим бўлмаймиз" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 1-тури доирасида Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида гапирди. "Саудия Арабистони қандай ўйнашини билгандик. Уларнинг чуқур ҳимояда ўйнашини билган ҳолда тайёрлангандик. Офсайдлар миллиметрли даражада бўлди. Олдимизда яна икки ўйин бор. Мағлуб бўлдик, аммо таслим бўлмаймиз", - деди Скалони. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда словениялик бош ҳакам Славко Винчич учта голни бекор қилди.