ЖЧ—2022. Аргентина терма жамоаси Саудия Арабистонига қандай ютқазиб қўйди? (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоалари 22 ноябрь, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Жанубий Америка вакиллари пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини Лионель Месси голга айлантирди. Биринчи бўлимда Аргентина ҳисобни яна ошириши мумкин эди, Скалони шогирдларининг учта голи офсайд туфайли инобатга олинмади. Иккинчи бўлим дебютида Солиҳ аш-Шеҳри мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Салим ад-Довсари саудияликларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.