Фарғона шаҳрида “Sinotrik” русумли юк автотранспорт воситаси хатланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фарғона вилоят ДСИнинг 26.04.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор "Фарғона Сифатли Йўл Таъмир Сервис" МЧЖдан ундирувчи Фарғона вилоят ДСИ фойдасига 109 млн. сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 19.11.2022 йил куни МЧЖга тегишли бўлган мулки “Sinotric” русумли юк автотранспорт воситаси хатланди. Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.