Қарздорга тегишли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 12.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.Я.дан ундирувчи “Ренесанс Микрокредит Ташкилоти” МЧЖнинг фойдасига жами 34 058 100 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут тумани бўлими иш юритувига 14.05.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки Э.Д.га тегишли бўлган, “GM UZ NEXIA DOHC” русумли автотранспорт воситаси 26.10.2022 йилда хатланиб, Боёвут туманида жойлашган жарима майдончасига жойлаштирилди.