Фуқароларга тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор “Гулистон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан жами 22 нафар ундирувчилар фойдасига жами 200 000 000 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан жами 200 000 000 сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди. Шунга кўра, ижро ҳужжатлари Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди. Ижро ҳаракатлари давомида, 22 та суд қарорлари ижроси таъминланди ва 22 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.