Франция Ўзбекистонга иқтисодий ривожланиш учун 1 млрд евро ажратади
Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (FAR) ўртасида умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва FAR бош директори Реми Риунинг Францияда бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича келишувларга эришилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Ҳамкорлик дастури қуйидагиларни назарда тутади:
қишлоқ хўжалиги, энергетика ва яшил иқтисодиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
шаҳар инфратузилмасини, сув таъминотини, банк-молия секторини ва транспортни ривожлантириш.
Шунингдек, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ўқитиш ва молиялаштириш бўйича лойиҳаларни илгари суриш, жумладан, Франция компанияларининг тўғридан-тўғри инвестисиялари иштирокида аралаш молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш режалари ҳақида маълум қилганди.