Бокс. Жаҳон чемпионати ярим финалида рингга чиқадиган боксчиларимиз 10 тага етди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар боксчиси Испанияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди. Кеча 4 нафар вакилимиз чорак финал жангларини ўтказди ва қуйидаги натижаларни қайд этди: - 80 кг вазнли боксчимиз Раҳматилло Бойматов чорак финалда грециялик рақибга қарши жангда ғалабага эришди - 4:1. - 75 кг вазн тоифасида Саҳобат Ҳусанова 2-раундда эквадорлик рақибасини техник нокаутга учратди. - 57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов Марокаш вакилини мағлуб этди. - 71 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақибидан устун келди ва ғалаба қозонди.