ЖЧ—2022. Испания терма жамоаси Коста-Рика дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-тури доирасида Испания ва Коста-Рика терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Дани Олмо испанларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Марко Асенсио жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади. 31-дақиқада Ферран Торрес пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Торрес дублни расмийлаштирди. 74-дақиқада Гави жамоасининг тезкор комбинациясини чиройли гол билан якунлади. Асосий вақт сўнгида Карлос Солер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, қўшиб берилган вақтда Альваро Мората якуний ҳисобни ўрнатди — 7:0. Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Япония терма жамоаси Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шу тариқа, испанлар "E" гуруҳида ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Испания – Коста-Рика 7:0 Голлар: 1:0 – 11 Ольмо, 2:0 – 21 Асенсио, 3:0 – 31, пенальти Ферран Торрес, 4:0 – 54 Ферран Торрес, 5:0 – 74 Гави, 6:0 – 90 Солер, 7:0 – 90 Мората. Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 64), Бускетс (Коке, 64), Педри (Солер, 57), Гави, Ольмо, Асенсио (Уильямс, 69), Ферран Торрес (Мората, 57). Коста-Рика – Навас, Фуллер, Мартинес (Уостон, 46), Дуарте, Кальво, Овьедо (Матаррита, 82), Борхес (Агилера, 72), Техеда, Кэмпбелл, Контрерас (Самора, 61), Беннетте (Руис, 61). Огоҳлантириш: Кальво (68).