ЖЧ—2022. Нидерландия Эквадорни енга олмади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Нидерландия ва Эквадор терма жамоалари 25 ноябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Эквадор аъзоси Эннер Валенсия мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва дуранг натижа қайд этилди. Нидерландия ва Эквадор 4 очкодан жамғариб, гуруҳда 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди. А гуруҳининг иккинчи ўйинида Сенегал Қатар устидан ғалаба қозонди. ЖЧ—2022 2-тур баҳси Нидерландия — Эквадор 1:1 Голлар: 1:0 – 6 Гакпо, 1:1 – 49 Валенсия. Нидерландия: Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд, Классен (Бергейс, 69), Копмейнерс (де Рон, 79), де Йонг, Бергвейн (Депай, 46), Гакпо (Вегорст, 79). Эквадор: Галиндес, Пресиадо, Торрес, Поросо, Инкапиэ, Эступиньян, Мендес, Плата (Ибарра, 90), Кайседо, Валенсия (Родригес, 90), Эстрада (Сармиэнто, 74). Огоҳлантириш: Мендес (57).