Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Эрондаги норозилик намойишлари тўхтамаяпти: ҳукумат ён берадими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Шу йилнинг 16 сентябрь куни Теҳронда Маҳса Аминий вафотидан сўнг “аёллар, ҳаёт, эркинлик” шиори билан бошланган намойишлар тўққизинчи ҳафтада ҳам давом этмоқда. Намойишлар чоғида минглаб олий ўқув юрти талабалари қўлга олинган бўлса, 410 киши ҳаётдан кўз юмган. Вақти-вақти билан сўнаётгандек кўринган норозилик ҳаракатлари фаолларнинг дафн маросимлари ёки марҳумларнинг “Йигирма”, “Қирқ” деган мотам маросимлари таъсирида яна авж оляпти. Бу лидерсиз ҳаракат интернетдан қилинган қўнғироқлар билан кўплаб шаҳарларда кўчаларга чиқаётган бир пайтда, оломон айниқса инқилобий эҳтиросли Z авлоди ёшлардан иборат эканлиги кўриниб турибди. Афтидан, Эрондаги "озодлик излаш" иқтисодий муаммолардан кўра кўпроқ оммани ҳаракатга келтиради. Жума куни тарқалган хабарларга кўра, намойишчилар Ислом республикаси асосчиси Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг ота-боболари яшаган ва кейинчалик музейга айлантирилган уйга ўт қўйган. Бундан бир ярим ой аввал Эрон ички ишлар вазири ўринбосари Маъcуд Мираҳмадий “Бугундан бошлаб қўзғолон жойида қўлга олинганлар суд қилинмагунча ҳеч қандай ҳолатда қўйиб юборилмайди”, дея баёнот берганди. Вазир ўринбосари намойишчиларга кескин ва қатъий жазолар берилишини айтган бўлса-да, бундан бирор бир натижа чиққани кўринмаяпти. Ҳукумат ҳеч кимни аяб ўтирмаяпти. Ҳатто Эрон футбол терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайи ҳам намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди. Айрим манбаларга кўра, намойишчилардан бири ўлим жазога ҳам маҳкум этилган. Айбланувчи Саман Саидий ҳукумат биносига ўт қўйиш, осойишталикни бузиш, миллий хавфсизликка қарши жиноий тил бириктириш ва ўқотар қуролдан фойдаланишда айбдор деб топилди. Aйбланувчи "Худонинг душмани" деб эълон қилинган. Aминийнинг ўлими ҳақида биринчи бўлиб ёзган икки журналист – Нилуфар Ҳамдий ва Елайи Муҳаммадийга ҳам ўлим жазоси берилиши мумкинлиги айтилмоқда. Йиллар давомида Исроил билан душманлиги ортидан АҚШ ва унинг ҳамтовоқлари томонидан санкциялар гирдобидан олингани учун Эрон иқтисодий қийинчиликка юз тутган. Бунинг ортидан асосий жабр оддий халққа келади. Ижтимоий муаммолардан эзилган аҳолининг сабр косаси аллақачон тўлган. Аминийнинг ўлими жамоатчиликка таъсир қилгани рост, бироқ бу кўпчиликнинг тўлиб турган сабр косасига охирги томчи бўлгани ҳам эътиборли. Ҳижоб кийишга норозилик билдира бошлаган ва айниқса, жинс, дин ва этник келиб чиқишига кўра фарқли кишилар ҳам ижтимоий дардлар таъсирида бирлашмоқда. Эрон ғарбида асосан курдлар ва озарбайжонлар яшайди. Уларнинг ҳам ижтимоийдан ташқари сиёсий ташвишлари ҳам бор. Сабаби расмий Теҳрон Исроилдан ташқари аксар араб давлатлари билан, шунингдек, тарихий қўшниси Озарбайжон билан, бундан ташқари минтақада етарли куч-қудрат ва таъсирга эга Туркия билан ҳам муросаси соз эмас. Аксинча, Арманистон билан алоқасини кучайтириб бораётгани фойдадан кўра зиёнга ишлаши мумкин. Булар етмагандай, бир ой аввал Эрон Арманистоннинг жанубида, Озарбайжонни Нахчивон билан боғлайдиган Зангезур йўлагининг яқинида жойлашган Капан шаҳрида ўз консуллигини очди. Куни кеча Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Эрон билан боғлиқ жиддий баёнот берди. Унинг айтишича, Эрон шу пайтга қадар Озарбайжон билан чегара яқинида бир неча ой ичида кетма-кет икки марта ҳарбий амалиёт ўтказмаганди. Баку ўзига қарши қаратилган барча ҳаракатларга муносиб жавоб беришда давом этади. Бундан ташқари “Ўз турмуш тарзимизни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёрмиз. Бу Эронда яшайдиган озарбайжонларга ҳам... Улар миллатимиз бир қисми”, – деган Озарбайжон раҳбари. Россия билан яқинлиги ва унга қуроллар етказиб бераётгани ҳам дунё ҳамжамиятининг жиддий эътирозига, таъбир жоиз бўлса, ғазабига дучор бўлмоқда. Яқинда Германия канцлери Олаф Шольц Европа Иттифоқи Эронга Россияга учувчисиз учоқлар етказиб берилаётгани сабабли қарши қўшимча санкциялар жорий этишини айтганди. Хуллас, Аминийнинг ўлими ортидан бошланган норозиликлар намойиши халқнинг бошқа муаммоларини изҳор қилишга ҳам сабабчи бўлди. 19 ноябрь куни Эрон ғарбидаги курд шаҳарларининг аксариятида ўтказилган норозилик аксиялари фикримизни қувватлайди. Худди шундай норозилик намойишлари Курдистон вилоятининг Санандаж, Саккиз, Маривон, Девондара ва Камяран шаҳарларида, шунингдек, Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Букан, Моҳобод, Пираншаҳр, Хой ва Усну шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Эроннинг расмий оммавий ахборот воситалари ва Инқилобий гвардия армияси намойишчиларни "исёнчилар" деб таърифлаб, қонли воқеаларга гувоҳ бўлган айрим шаҳарларда "террорчилик ҳаракатлари" содир бўлганини иддао қилмоқда. Инқилобий гвардия армияси оғир қуролланган қўшимча кучларни Маҳобод шаҳрига юборганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолардан билиш мумкинки, шанба куни кечдан якшанба тонгига қадар Озарбайжон вилоятининг Маҳобод ва Букан шаҳарларида қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Теҳроннинг намойишларга муносабати Эрон шимоли-ғарбидаги Ҳамза Саййид аш-Шуҳада базаси қўмондони Инқилобий гвардия армияси 14 ноябр куни Ироқ шимолидаги террорчилар қароргоҳига ракета ҳужумларини уюштиргани ва бу гуруҳларнинг баъзи аъзолари қўзғолонни қўзғаш мақсадида ҳаракат қилаётган пайтда ҳибсга олинганини иддао қилди. Улар тартибсизликларда, банкларга ҳужумларда, қотилликларда ва мамлакатга қурол олиб киришда қатнашганликларини эълон билдирилди. 21 ноябрь куни Теҳрон Эрон Курдистон Демократик партияси қароргоҳи ва Ироқ шимолидаги Комала шаҳрига ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) ёрдамида ҳужум уюштирганини эълон қилди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Эрбил вилоятининг Кўйсанcак туманидаги Эрон Курдистон Демократик партияси қароргоҳига ракета орқали, Сулаймония вилоятининг Зиргуез туманидаги Комала марказига учувчисиз ҳаво воситасидан ҳужум уюштирилди. Бу хабарлардан ҳам тушунилиши мумкинки, Эрон, айниқса, этник озчиликлар яшайдиган ҳудудлардаги ҳаракатларни ташқаридан қўллаб-қувватланган "террор воқеалари" баҳоламоқда. Шу муносабат билан Эрон Бош штаб бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Бақори ўз қўмондонларини анъанавий ёндашувлар энди иш бермаслигидан огоҳлантирди ва норозилик ҳаракатини хорижий таъсирга қарши кенгроқ урушнинг бир қисми сифатида жойлаштирди. "Диктаторга ўлим" каби шиорлар нишонига айланган Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий мухолифатнинг ичкаридан чиққанини инкор этиб, АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони каби ташқи актёрларни айбламоқда. Унинг фикрича, ягона ечим – қаршилик кўрсатиш. Этник озчилик яшайдиган ҳудудларга муаммо кўп... Теҳрон ҳукумати озчиликлар яшайдиган ҳудудларда "хавфсизлик"га эътибор қаратса-да, этник озчиликлар яшайдиган ҳудудлар мамлакатнинг энг қашшоқ минтақалари қаторига киради ва уларда ишсизлик даражаси энг юқори. Эроннинг 31 вилоятида ишсизлик ўртача 8,9 фоизни ташкил этган бўлса, Систон-Балучистонда 11,4 фоиз ва Курдистон вилоятида 10,2 фоизни ташкил этади. Моҳободдаги сўнгги воқеалар учун хавфсизлик текширувини талаб қилган маҳаллий депутат Жалол Маҳмудзода минтақа билан боғлиқ муҳим бир нуқтага эътибор қаратмоқда. Маҳмудзода курд минтақаларидаги шароитнинг бошқа минтақалардан фарқли эканини, бу ҳудудлардаги ўзгаришлар жуда нозик ва халқ талаблари йиллар давомида тўпланиб қолганини таъкидлайди. Тегишли чора-тадбирлар кўрилмаса, инқироз давом этиши ва одамларнинг ғазаби кучайиши эҳтимолини таъкидлаган Маҳмудзода, бу вилоятлар ёшлари йиллар давомида ишсизлик, қашшоқлик ва камситишлардан азият чекаётганини таъкидлайди. Бу бегуноҳ одамларга қарата ўқ узиш тизим ёки мамлакат манфаатига тўғри келмаслигини айтган Маҳмудзода халқ тинчлигини таъминлашни, ҳокимиятдан узр сўрашини, етказилган зарарни қоплашни, ҳалок бўлганларни шаҳидлар тоифасига киритишни талаб қилмоқда. Курд ҳудудларида инқирознинг бошланиш нуқтаси эканини ифода этган Маҳмудзода мамлакатда диний ва этник камситиш борлигини, мамлакат имкониятлари адолатли тақсимланмаганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, одамлар ўз талабларини тинч йўл билан айтишлари мумкин эмас, бу талаблар инобатга олинмагани боис муаммолар жиддийлашиб, бу жараён бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлмоқда. Албатта, Маҳмудзода бу муаммоларни биринчи марта айтаётгани йўқ. Эроннинг этник озчиликлар яшайдиган минтақалардаги муаммолари анча тузилмавийдир. Шундай экан, бу ердаги муаммоларни ҳал қилиш осон кўринмайди. Эрон маъмурияти бу ҳудудлардаги ҳаракатларни қаттиқ куч билан бостиришга уринаётгани ҳақида сигнал бермоқда. Бироқ, бу ёндашув минтақада фаолият юритаётган террор ташкилотларининг ўз сўзлари ва ҳаракатларини қонунийлаштириши ҳамда халқнинг қўллаб-қувватлашига эришиши учун ижобий натижалар беради. Ҳукумат ён берадими? Парламент спикери Муҳаммад Боқир Калибафнинг айтишича, тез орада мамлакатда хавфсизлик тўлиқ тикланади, шунинг учун Ислом Республикаси доирасида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда янги турдаги ҳукуматни яратиш учун қонуний ва зарур ўзгаришлар бошланади. Парламентнинг собиқ спикери, нуфузли сиёсатчи Али Ларижоний ҳам полиция назорати остидаги мажбурий ҳижобга барҳам беришга очиқдан-очиқ чақирди. Лариcоний бу муаммога маданий ечим борлигига ишонганини билдирди. Бу юқори амалдорларнинг баъзи мўътадил оҳанглари консерватив ҳукмрон элита сиёсатидаги ўзгаришларни акс эттирадими ёки улар тобора кескинлашиб бораётган норозилик намойишларини тинчлантиришга қаратилган сўзларми? Бу режим намойишчиларни қонуний ижтимоий куч деб ҳисоблай бошлаганини ҳам англатадими? Албатта, бу саволларга вақт аниқ жавоб беради. Бироқ, айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Эронда 2020 ва 2021 йиллардаги сайловларда ислоҳотчилар парламент ва штат кадрларидан четлаштирилгач, консерваторлар, яъни “мўътадил консерваторлар” ва “радикал консерваторлар” ўртасидаги бўлиниш чуқурлаша бошлади. Шу маънода Муҳаммад Бакир Калибаф сўнгги баёнотларида мўтадил консерватив позицияни эгаллайди. Унга бу ролни тизим берган бўлиши эҳтимоли юқори. Чунки унинг ўзи ҳам шу йўналишда фикрлари бор. Шу билан бирга, баъзи кузатувчилар Эрон консерватив лагеридаги икки фракция ўртасидаги бўлинишни халққа қарши “яхши полициячи” ўйинининг бир қисми деб ҳисоблашади. Балки бу ёндашувда қандайдир ҳақиқат бордир. Буларнинг барчаси Теҳрон маъмурияти кичик ислоҳотларга тайёрлигини билдиради. Қонуний бўлмаса ҳам, жамоат соҳасида мажбурий ёпиш масаласида амалда баъзи чўзилишлар мумкин. Эронликларни нима рози қилади? Кичик ислоҳотлар эса Эрон халқини қониқтирмаса керак. Эрон халқининг талаблари таркибий ўзгаришларни талаб қилади. Шунингдек, тизим ичида ислоҳотга умид қилаётган “Яшил Ҳаракат”дан фарқли ўлароқ, бугун кўчаларни тўлдирган мухолифат тўлқини Эрон режимини қатъий рад этади. Аммо намойишчиларнинг сиёсий партияси ҳам, етакчилари ҳам йўқ. Улар ҳам мафкуравий мотивларга эга эмаслар. Шу боис, улар ҳибсга олиниши биланоқ пушаймонликларини билдиргани хабар қилинган. Шунинг учун бу норозиликларнинг режимга путур етказиши аниқ бўлса-да, режим ўзгаришига олиб келиши мумкин эмасдек. Айни пайтда Эрон ҳукумати бу норозиликларни бостириш учун куч ва имкониятга эга. Эрон маъмурияти намойишлар назоратдан чиқиб кетади деб ўйласа, 1999 ва 2009 йиллардаги каби намойишларни бостиришдан тортинмайди. Аҳмад Али тайёрлади Манба: Azon.uz

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Фестиваль-конкурс любительских творческих коллективов объединит в Архангельске хореографию, цирк, театр и балет



VIP

Сергей АРУТЮНОВ на своём сольном концерте в Государственном Кремлёвском Дворце презентовал дуэт с Родионом Газмановым. Артисты вместе исполнили хит “Люси”






103news.com — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 103news.com.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.

Другие популярные новости дня сегодня


Новости 24/7 Все города России





Топ 10 новостей последнего часа




Новости России

Патриотическую акцию «Синий платочек» провели в Нижнем Новгороде в день прибытия «Поезда Победы»

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» правит миром, расшифровал «ДНК В.И.Ленина», отменяет налоги. И… отключает институты времени. Разгадка «научных теорий заговоров».

Зачистки не будет: Хазин объяснил, как Путин обновит элиту

Соловьев опроверг прибытие генерала армии Суровикина в Кремль


Москва

Дмитрий Бикбаев готовит премьеру театрального проекта, основанного на личных переживаниях






Rss.plus
Moscow.media
Москва

Собянин принял решение о создании новой зоны отдыха у воды в Южном Чертанове



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Любовь Успенская

Адвокат Добровинский: сторона Успенской раздражала суд доводами против Киркорова




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Полезные приложения для поклонников спортивной ходьбы

Никакой магии! В спортивном прогнозировании не бывает безусловных выигрышных стратегий

Сергей Лёвкин: в Митине завершат возведение физкультурно-оздоровительного комплекса


Даниил Медведев

Даниил Медведев одолел 121-ю ракетку мира Меджедовича и вышел в 1/8 финала Рима



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Арцах

Полезные приложения для поклонников спортивной ходьбы



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России