Аргентина жой олган гуруҳдаги вазият қандай? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Аргентина - Мексика учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "альбисилесте" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 64-дақиқада Лионель Месси олис масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 87-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Энцо Фернандес орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Шу тариқа, аргентиналиклар очколари сонини 3 тага етзкиб олган ҳолда, ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 1 очкоси бор Мексика ҳозирча сўнгги поғонани банд этиб турибди. Шунингдек, ушбу гуруҳдан ўрин олган Польша - Саудия Арабистони баҳсида европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида 2-турдан сўнг гуруҳдаги вазият билан танишинг: