Ёш боксчиларимиз Испанияда тарихий натижа қайд этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Olympic.uz Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижани ҳеч бир жамоа янгилай олмади ва ёшларимиз чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг: Олтин медаль: -48 кг: Гулсевар Ғаниева -57 кг: Бахтиёр Асадов -67 кг: Жавоҳир Умматалиев -71 кг: Фазлиддин Эркинбоев -75 кг: Тўрабек Хабибуллаев Кумуш медаль: -80 кг: Раҳматилло Бойматов -70 кг: Азиза Зокирова -81 кг: Олтиной Сотимбоева Бронза медаль: -54 кг: Хўжаназар Нортожиев -75 кг: Саҳобат Ҳусанова