Россия Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россия футбол иттифоқи Осиёга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи. Бу ҳақда РФИ раҳбари Александр Дюков маълум қилди. "Россия футбол иттифоқи ижроқўмнинг навбатдаги йиғилишида Осиё футбол конфедерациясига ўтишни муҳокама қилади" - деди РФИ раҳбари Александр Дюков. Эслатиб ўтамиз, сиёсий вазият туфайли УЕФА Россияни ўз мақоми остидаги барча турнирлардан четлатган эди. Манба: "Первый спорт" телеграм канали