Шаҳзода Муҳаммедова эри ҳақидаги сирни очди
Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида эри ҳақидаги сирни очди.
«Турмуш ўртоғим ҳақидаги бир сирни очаман. Жуда ҳам қаттиққўл, ҳарактери оғир инсонлар. Бундай хислатларини фақат яқин одамларига кўрсатадилар. Қолганлар билмайди», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.
Шунингдек, актриса турмуш ўртоғини қўлида ишлайдиган йигитларга раҳми келиши ҳақида ёзади.
«Тўғрисини айтсам, ҳамма ходимларига раҳмим келади. Ўзлари робот бўлганлари етмагандек барча ходимларини ҳам робот қилиб ишлатадилар. Ҳайкал қўйиш керак қўл остида ишлайдиган йигитларга. Менга ҳам шу Регистон ўртасида ҳайкал қўйишса яхши бўлар эди», — дейди актриса.
Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова онаси билан муносабати қандайлигини очиқлаганди.