Қандай ичимликлар бош оғриғини таблеткалардан кўра яхшироқ енгишга ёрдам беради
-Кучли бош оғриғининг биринчи белгисида лимон ва шакар қўшилган бир чашка янги дамланган қора чой тавсия этилади. Бундан ташқари, бир стакан яшил ёки қора чойга бир чимдим ялпиз қўшилган чойни ичишингиз мумкин. Табга қараб шакар хам қўшиш мумкун. Бош оғриғи 10-15 дақиқада йўқолади.
-Профилактика мақсадида эса аччиқ дамланган яшил чойни бир чимдим ялпиз билан ичамиз. Фақат яшил чойни 5-8 дақиқа давомида дам егизиш керак.
-Яна бир яхши вариант бор – дўлана (боярышника) меваларидан тайёрланган ичимлик. Бунинг учун 1 стакан дўлана мевасини, 1 литр қайнатилган сув қуйиб, ярим соатга қолдиринг, асал қўшинг ва чексиз миқдорда ичинг.
SoglomHayot