Ҳиндистонда дунёдаги биринчи олтин харид қилиш мумкин бўлган банкомат ишга туширилди
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида кредит ёки дебит пластик карточкаларидаги пул эвазига тилла танга сотиб олиш имконини берувчи банкомат мижозларга хизмат кўрсата бошлади.
Қурилмада 5 кг 24 каратли олтин тангалар сақланади ва уларни саккизта вариантда — 0,5 г дан 100 гргача сотиб олиш мумкин. Банкоматнинг муҳим хусусияти шундаки, унинг экранидаги олтин нархи реал вақт режимида янгиланади. Нархлар Лондон фонд биржасида ушбу қимматбаҳо металнинг котировкалари ўзгаришига мувофиқлаштирилган.
Банкомат хакерликдан ишончли ҳимоя тизимига эга. У ўрнатилган видеокамера, овозли сигнализация билан жиҳозланган ва полиция билан алоқа линиясига эга.
Фаолиятининг биринчи кунида инновацион банкомат 20 нафар мижозга хизмат кўрсатди.
Қурилма банк ёки заргарлик дўконларига бормасдан, молиявий йўқотишлардан қочиб, олтинга сармоя киритиш учун қулай имконият яратади.
Ҳиндистонда тез орада 3 000 та шундай банкомат ўрнатилиши режалаштирилган.