Андижонда ИИБ ходими машинасида одам уриб юборди
Кеча, 9 декабрь куни соат 22:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Э.М. хизматдан сўнг Асака тумани «Қашқар» МФЙ ҳудудидэа Spark’да ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомобиль кўприги устидаги музламада транспорт воситаси сирпаниб кетган ва руль бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг четидан кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 1994 йилда туғилган пиёда М.К. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2004 йилда туғилган пиёда А.К. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.