Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган «Lacetti» ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди
2022 йил 9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «Lacetti» русумли давлат рақами 10 W 777 AA бўлган автомашинаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб кескин манёврлар қилиб автотранспорт воситаларига нисбатан авария хавфли ҳолат содир этиб, бошқа ҳайдовчиларни эркин ҳаракатига ҳалал бериб, ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув олиб борганда, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ф.В. томонидан содир этилганлиги аниқланиб ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128 прим 5-моддасининг 2-банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.