Макрон: " Ҳозир мен бир ярим соат олдинги вақтга қараганда анча яхшироқман" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Франциянинг Марокашга қарши ғалабасини мамлакат президенти Эмманюэль Макрон бевосита стадиондан туриб кузатди ва финал ҳақида гапирди: "Ҳозир мен бир ярим соат олдинги вақтга қараганда анча яхшироқман. Мураббийимиз Дидье Дешамга алоҳида раҳмат. Мен бу жамоа билан фахрланаман. Дешам финалда қандай ғалаба қозонишни яхши билади. Биз кубокни қайтарамиз", - деди Франция раҳбари. Эслатиб ўтамиз, Аргентина- Франция жамоалари ўртасидаги финал баҳси 18 декабрь куни соат 20:00да " Лусаил Айконик" стадионида бўлиб ўтади.