Молдова “Газпром”ни судга бермоқчи
Молдова Россиянинг “Газпром” компаниясини мамлакатда энергетика инқирози юзага келгани ва шартномани бажармагани учун судга беришга тайёр.
Маълумотларга кўра, Россиянинг газ етказиб беришни қисқартириш қарори туфайли Молдова бозордан ресурслар сотиб олишга мажбур бўлган.
«Шундай қилиб, Россия Федерацияси шартномани бузди ва ўз мажбуриятларини эътиборсиз қолдирди. «Газпром» Молдова томонини шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ҳам огоҳлантирмаган.Биз қўшимча компенсация талаб қиламиз, чунки улар туфайли биз бошқа сегментлардан пулларни қайта тақсимлашимиз, кредит олишимиз керак бўлди. Биз «Газпром» билан шартнома имзоладик ва бу шартномага умид қилдик”, – дейилади хабарда.
Мамлакат расмийларининг айтишича, Россиянинг хатти-ҳаракатлари нафақат Молдовани энергетика инқирозига олиб келган, балки Европада ҳам муаммоларни келтириб чиқарган.