Мамлакат биринчилигида энг кучли боксчилар аниқланди
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Эркаклар ўртасидаги 13 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.
-51 кг вазн тоифаси финалида ака-ука Ҳасанбой ва Фарёзбек Дўсматовлар тўқнаш келиши керак эди. Бироқ ҳакамлар ярим финал жангини қайта кўриб чиқишгач, Фарёзбек дисквалификация қилинди ва олтин медаль акаси Ҳасанбой Дўсматовга насиб этди.
Шунингдек, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Мулложонов каби боксчилар ўз вазн тоифаларида яна бир бор олтин медалга сазовор бўлишди.