Бурун очувчи томчиларнинг зарарларини биласизми?
Шифокор Нозима Ўринова:
-Бурун томчилари нафақат бурун қон томирларини, балки мияга борувчи йирик қон томирларини ва уларнинг шохларини ҳам торайтириши мумкин.
-Бунинг ҳисобига мияда қон айланиши бузилишига олиб келиши мумкин. Кўп томизиб юрадиган беморларда бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик кўп кузатилади.
-Ёш болаларда бурун томчилари катта дозада қўлланилганида мияга токсик таъсири натижасида юрак уриши секинлашиб, қон босими тушиб кетиши ва бола ҳолсизланиб, тана ҳарорати тушиб кетиши натижасида кома ҳолатига тушиб қолиши мумкин.
-Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун бурун томчилари шифокор назорати остида қўллаш лозим!
«Соғлом ҳаёт»