Экземанинг келиб чиқиш учун сабаб бўладиган қандай экзоген омиллар мавжуд?
-нефть маҳсулотлари, кислоталар, спиртлар, фенольлар ва бошқа қўзғатувчи хусусиятли агрессив ва синтетик кимёвий моддалар, аллергенларнинг терига таъсир қилиши;
-ультрабинафша нур, ҳаддан ташқари иссиқлик ва совуқлик ва бошқа иқлим ўзгаришларининг таъсири;
-Терининг шикастланиши, айниқса периферик асабларнинг;
-Бензилпеницеллинларга, новокаинга ва бошқа фармацевтик препаратларга аллергик реакция.
Бу омилларнинг барчаси терини жисмоний, кимёвий ва бошқа қўзғатувчилар таъсирга нисбатан жуда сезгир бўлиб қоладиган ҳолатни келтириб чиқаради.