Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $га етказмоқчи
Жамшид Хўжаевга кўра, шу мақсадда қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этилади.
“Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан ортиқ ўсди ва жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 млрд $га яқинлашади.
Биз товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $га етказиш, жумладан, фаол импорт ўрнини босиш орқали амалга ошириш вазифасини қўйганмиз. Бу мақсадни амалга ошириш учун яқин келажакда қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этилади”, деди Жамшид Хўжаев давом этаётган бизнес-форум чоғида.