Фарғонада 63 510 қути тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди
Фарғонада тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди.
Darakchi.uz’га маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган умумий қиймати 538,5 миллион сўмлик 63 510 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди.
Маълумот ўрнида, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳамда сақланишига доир жорий йилнинг 11 ойи давомида фош қилинган 42 та божхона қонун бузилиши ҳолатлари бўйича умумий қиймати 2,3 млрд. сўмлик зиёд бўлган салкам 243,7 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши ва яширин айланмасига чек қўйилди. Ушбу тамаки маҳсулотлари ҳам босқичма-босқич суд қарорига асосан йўқ қилинади.