FIDH Тожикистон президентини бадахшонлик фаолларни зудлик билан озод қилишга чақирди
Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, бош прокурор Юсуф Раҳмон ва адлия вазири Музаффар Ашуриённи Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан (ТБМВ) бўлган тўрт нафар фаолни зудлик билан озод қилишга чақирди.
FIDH ташкилотининг 19 декабрь куни эълон қилинган мурожаатномасида Улфатхоним Мамадшоева, Фаромуз Иргашев, Хурсанд Мамадшоев ва Манучеҳр Холиқназаровага қарши барча айбловлар олиб ташланиши кераклиги айтилган.
Ҳуқуқ фаоллари расмийларни тожикистонликларнинг сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар ўтказа олиш ҳуқуқи билан таъминланишига чақирган.
Мурожаатнома муаллифлари Улфатхоним Мамадшоевага нисбатан қийноқ қўлланилганига оид маълумотларни текшириш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортишга чақиришган.
Декабрь ойи бошида Тожикистон Олий суди Тоғли Бадахшондан бўлган бир неча фаолни узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этган. Озодликнинг тожик хизмати маналари 9 декабрь куни Улфатхоним Мамадшоева, Хурсанд Мамадшоев, Фаромуз Иргашев, Манучеҳр Холиқназаров ва Хушрўз Жумаевга нисбатан ҳукмлар чиқарилганини маълум қилишган. Уларнинг ҳаммаси ТБМВнинг Рушан тумани ва Хоруғдаги воқеалар ортидан май ойида ҳибсга олинишган.
Фаоллар тартибсизликлар уюштирганлик, ҳокимиятни ағдаришга чақирганлик ва экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этганликда айбдор деб топилганлар. Судланган фаоллар ўзларига қўйилган айбловларнинг барчасини рад этмоқдалар.