АҚШда қор бўронлари оқибатида 5 мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинди
АҚШдаги қор бўронлари оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу zamon.uz хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Огайо, Миссури, Кентукки ва Канзас штатида ноқулай об-ҳаво туфайли ЙТҲ ҳолатлари кўпайган ва бу кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.
Ўтаётган ҳафтада Қўшма Штатларнинг катта қисмида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Кўплаб штатларда ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган. Масалан, Вайомингда 41 даража совуқ қайд этилган. Жума куни қор бўронлари туфайли 5.4 минг авиарейс бекор қилинган. Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб 590 минг киши электрсиз қолган.
Қатор штатлар, хусусан, Жоржия, Кентукки, Нью-Йорк, Оклахома, Шимолий Каролина ва Жанубий Дакотада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.