Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган (фото ва видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: TRT Haber Бугун, 30 декабр куни Туркиянинг ғарбидаги Айдин шаҳрида (шу номдаги вилоят маркази) жойлашган ресторанда портлаш юз берди. Фото: Cumhuriyet Anadolu Ajansı вилоят раҳбарига асосланиб хабар беришича, фожиа оқибатида камида етти инсон ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши жароҳатланган. Портлаш вақтида ресторанда 20 киши бўлган, ресторандаги икки киши бинонинг иккинчи қаватидан сакраган. Фото: Cumhuriyet Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаби ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда. Фото: Cumhuriyet Фото: Cumhuriyet Фото: Cumhuriyet Воқеа акс этган кадрларда портлаш кучли бўлгани ва бинога жиддий зарар етказганини кўриш мумкин. Ҳодиса жойида махсус хизматлар ишламоқда, шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам бермоқда.