Замонавий эшитиш воситалари, қулоқчинлардан кўп мусиқа тинглаш ҳам эшитишнинг пасайишига олиб келиши мумкинми?
Наушникларда кўп мусиқа тинглаш орқали эшитишнинг пасайиши ҳозирда ёшлар орасида кўп учрамоқда.
– Айниқса, қулоқ ичига киритилиб қўювчи наушникларда ёшлар юқори товушли мусиқани узоқ вақт тинглаши эшитиш нервига зарар етказади.
– Бу эса сенсоневрал эшитишнинг пасайишига олиб келади.
– Шу сабаб бундай қилиш жуда зарарли ва нотўғри!
-Замонавий техника воситалари, телефон, плеерларда овоз баландлигининг чегараси мавжуд.
– Мусиқа баландлиги меъёрдан ошса, қурилма буни кўрсатиб туради.
– Мусиқа тинглашда мана шу чегарага риоя қилишга ҳаракат қилинг.
-Имкони бўлса, шовқинда ишловчи инсонлар, мусиқачилар, завод-фабрика ишчилари қулоққа тақилувчи махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари шарт. Улар ташқи товушни нисбатан пасайтириб беради.
SoglomHayot