Бокуда Кавказдан Европагача электр кабелини ётқизиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
Озарбайжон ва Грузияда ишлаб чиқарилган электр энергияси Қора денгиз орқали Руминияга, у ердан эса, Венгрияга узатилади.
«Лойиҳа сайёрамизда энергия хавфсизлиги ва иқлимни муҳофаза қилишни мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Венгрия ташқи ишлар вазири Сийярто.
Мамлакатлар ўртасидаги бу келишув декабрь ойида Тибилиси ташаббуси билан тузилган эди.