Қозоғистон икки фуқаролик учун жазони кучайтирмоқчи
Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Ҳозир икки фуқароликни яширганлик учун 690 минг тенге (1500 доллар) миқдорида жарима солинади ёки мамлакатдан чиқариб юборилади.
Ўтган йили икки фуқаролик учун 840 га яқин шахс жазоланган, улардан 140 га яқини мамлакатдан чиқариб юборилган, қолганлари жаримага тортилган.