Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг ОЧЛдаги мағлубиятига қандай изоҳ берди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Аш Шабаб"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. "Ҳозирги ҳолатимизда Аш Шабабга қаршилик кўрсатишга тайёр эмасдик. Ўйин оғир ўтишини билардик. Шунга қарамасдан ҳисоб 0:1 бўлган вазиятда голли имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун ғалабага ҳақли эди", деди қаршиликлар бош мураббийи. Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Насаф" араб жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.