Чилонзорда алимент тўловчи фуқаролар учун яна қулайлик яратилди
Бугунги кунда алимент ундируви билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги алохида назоратдаги ишлар тоифасига киради.
Биргина, Бюронинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувида хам 2085 та алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу ижро ишлари юзасидан мажбурий ижро харакатлари олиб борилмоқда.
Иш юритувидаги 2085 та ижро ишларидан 559 таси ёки 25 % дан ортиқроғи Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорларнинг иш хақларига қаратилган ва алимент пуллари хар ойда уларнинг иш хақидан тегишли тартибда ундириб борилади. Бу эса ўз навбатида алимент пулларини узлуксиз тўлаб боирилишини таъминлайди.
Алимент тўловчи қарздорларнинг доимий, расмий даромад манбаига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда жорий йилнинг 17 феврал куни Мажбурий ижро бюроси, Чилонзор туман прокуратураси хамда Чилонзор туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Бюронинг Чилонзор туман бўлимида мехнат ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Мазкур ярмаркада 17 та корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан қатнашиб, мехнат ярмаркасига келган фуқароларнинг маълумоти, оилавий шароити, мехнат кўникмаларидан келиб чиқиб, уларга бўш иш ўринлари таклиф этилди ва уларга тадбирнинг ўзида йўлланмалар берилди.
Мехнат ярмаркасида жами 70 дан ортиқ фуқаро қатнашган бўлса, шулардан 21 нафар фуқаро жумладан 7 нафар ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминланди.