Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди
Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда палата сайтида эълон қилинган хабарда келтирилган.
Шунингдек, Тўра Боболов Ўзбекистон – Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси ҳамдир.
Жорий йил 24 февраль куни Тошкентда ўтказилган йиғилишда Тўра Боболов, Озарбайжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этгани таъкидланган.
Маълумот учун, Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди.