Япония Ўзбекистондаги 1 та мактаб ва 2 та боғчага 140 минг доллар грант ажратди
28 февраль куни Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида таълим соҳасида умумий ҳажми 140 165 долларга тенг 3 та лойиҳанинг грант шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур шартномалар қуйидаги лойиҳалар бўйича имзоланди:
1. Мазкур шартномалар қуйидаги лойиҳалар бўйича имзоланди:
Хоразм вилояти Урганч шахри 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби жами 91 000 АҚШ долларлик “Хоразм вилояти Урганч шахри 31-сонли умумий ўрта таълим мактабининг санитар-гигиенасини такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича;
2. Сурхандарё вилояти Термиз шахри 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти жами 24 925 АҚШ долларлик “Сурхандарё вилояти Термиз шахри 28-сонли мактабгача таълим ташкилотини ўқув жихозлари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича;
3. Сурхандарё вилояти Термиз шахри 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти жами 24 240 АҚШ долларлик “Сурхандарё вилояти Термиз шахри 19-сонли мактабгача таълим ташкилотини ўқув жихозлари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хатори Такашининг сўзларига кўра, Япония Ўзбекистоннинг очиқ, барқарор ва мустақил ривожланишга эришиши учун асосан, жамият ва иқтисодиёт соҳаларида максимал даражадаги ҳамкорликни таъминлайди. Бугун имзоланаётган 3 та ҳамкорлик шартномаси дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлайди. Япониянинг ёрдами Ўзбекистон келажаги бўлган болаларнинг таълими учун самарали қўлланилади.
Маълумот учун, Япония 1995-йилдан буён соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 415 дан зиёд лойиҳалар амалга ошириб келмоқда. Уларнинг умумий миқдори тахминан 27,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади.