Мессининг рафиқасини қариндошига тегишли супермаркетда отишма рўй берди
Аргентинанинг Росарио шаҳрида супермаркет ўққа тутилди. Супермаркан Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццонинг қариндошларига тегишли. Воқеа пайшанба куни эрталаб содир бўлган.
Infobae нашри хабарига кўра, жиноятчилар эшик тутқичига қуйидаги матнли хабар қолдирган: “Месси, биз сени кутамиз. Явкин – наркоман, у сенга ёрдам бермайди”.
Эслатиб ўтамиз, Пабло Явкин Росарио мэри ҳисобланади.
Лионель Месси декабрь ойида Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди. Клуб даражасида ҳужумчи «ПСЖ»да ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.