Хеопс пирамидасида илгари номаълум бўлган янги йўлак топилди
Мисрдаги Хеопс пирамидасида илгари олимларга номаълум бўлган йўлак топилди. Бу Гиза ёдгорликларини сканерлаш бўйича 2015 йилда бошланган йирик лойиҳа давомида аниқланган.
Йўлак узунлиги тўққиз метр, эни 2,1 метрни ташкил этади.Ўрганиш Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги ҳамда Миср қадимий ашёлар олий кенгаши вакиллари томонидан АҚШ, Франсия, Япония, Германия ва Канада университетлари ходимлари иштирокида ўтказилди.
Хеопс пирамидаси (Хуфу) Гизадаги Буюк Пирамидаларнинг энг каттаси ва энг қадимгисидир. Дастлаб, пирамиданинг баландлиги 147 метрга етган. У ҳар бирининг оғирлиги тахминан 2,5 тонна бўлган 2,3 миллион оҳактош блокларидан қурилган.